Қозоғистонда судьяларнинг сунъий ёрдамчисини жорий этиш якунига етяпти

Қозоғистонда судьяларнинг сунъий ёрдамчисини жорий этиш якунига етяпти

Қозоғистонда судьялар учун ёрдамчи сунъий интеллект берилади. Тизим Астана, Жамбил, Қарағанди ва Манғистау вилоятлари судларида синовдан ўтказилди. У судья ўрнини босмайди, фақат таҳлилий вазифаларни бажаради. Қозоқ ва рус тилидаги ҳужжатлар билан ишлайди, даъво мазмунини тушуниб олиш, суд амалиётини ўрганиш, ўхшаш қарорлар асосида ишнинг эҳтимолий натижасини кўришга ёрдамлашади. Унинг имкониятлари ошди - илгари тизим тахминан 4 миллионта маълумот бирлигини қайта ишларди, энди бу кўрсаткич 15 миллионтага етди. Бир вақтда мингтагача сўровни бажаради. Фуқаролик жараёнларида муваффақиятли қўлланилгач, сунъий интеллект технологиялари маъмурий суд тизимига ҳам жорий этилди.

Арман Мусаев, Қозоғистон Республикаси Суд маъмурияти Рақамлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари:

Бир ярим йилдан буён Судьялар учун рақамли ёрдамчи хизматидан фойдаланмоқдамиз. Лойиҳа ишга туширилгач томонларни яраштириш доирасида судьялар томонидан кўриладиган ишлар сони сезиларли даражада ошди. У ишларни ўрганишда, ўхшаш ишлар ҳақида маълумот олишда ёрдам беради. Рақамли ёрдамчи судья ўрнини босмайди, унга ишларни тезроқ ва сифатли кўриб чиқишга кўмаклашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.