Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида саноат савдо-логистика мажмуаси қурилади

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида саноат савдо-логистика мажмуаси қурилади

Қозоғистон ва Қирғизистон чегара ҳудудида саноат савдо-логистика мажмуаси қурилади. Сенат тегишли шартномани маъқуллади. Умумий ҳудуди 7,6 квадрат километр бўлган мажмуа 2027 йилда фойдаланишга топширилади. Қурилиш ишлари инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Кенг кўламли лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллиард тенгени ташкил қилади. Унда товарлар учун омборлар, ускуналар учун иншоотлар бунёд этилади, ҳудуд муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларига уланади. Қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Бунинг учун ҳар икки томоннинг имкониятлари етарли, дея таъкидлашди депутатлар. 2020 йилга нисбатан ўзаро товар айланмаси 2 марта ортган ва ўтган йили 1,6 миллиард долларни ташкил қилди. Шундан 1 миллиард доллардан кўпроғини Қозоғистон экспорти ташкил қилади.  

Бауржан Қаниев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

– Давлат раҳбарлари 2030 йилгача ўзаро товар айланмасини яна икки марта ошириш ва 3 миллиард АҚШ долларига етказиш тўғрисида топшириқ берди. Шунга кўра, «Қарасу» ҳамда «Ақ-Тилек» ўтиш пунктлари яқинида саноат савдо-логистика мажмуаси бунёд этилиши ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, учинчи мамлакатлар билан савдо-сотиқ ҳажми ортиши ҳамда халқаро товар ишлаб чиқарувчи тизимлар билан самарали ишлаш учун йўл очади. 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.