Kaspi.kz компанияси асосчилари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун янги сервислар яратиш режалари ҳақида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳикоя қилишди. Шунингдек, иш натижалари ҳақида маълумот беришди. Бугунги кунда 700 минг нафардан зиёд бизнесмен компания тақдим этган технологиялар ёрдамида ўз ишини ривожлантиряпти. 6 ой ичида порталда 150 минг нафар тадбиркор рўйхатдан ўтди, 12 триллион тенгега товар ва хизматлар учун ҳақ тўланди. Компания давлат органлари билан бирга ташкил қилган онлайн-сервислар ёрдамида қозоғистонликлар 1 триллион тенгедан зиёд солиқ тўлади. Президент учрашувда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.