Қозоғистон ва Қирғизистон алоқалари ривожлантирилади

Қозоғистон ва Қирғизистон алоқалари ривожлантирилади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Жўғўрку Кенеши раиси Марлен Маматалиевни қабул қилди. Давлат раҳбари азиз меҳмонни қутлар экан, унинг ташрифи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев икки давлат ўртасида ҳеч қандай зиддият, келишмовчиликлар йўқлигини, яхши қўшничилик муносабатлари янада чуқурлашишини таъкидлади. Давлат раҳбари Қирғизистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайлангани билан табриклади, буни минтақа учун тарихий воқеа деб атади. Жўғўрку Кенеш раиси Қирғизистон тараққийпарвар Қозоғистон барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор яратаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Суҳбат чоғида парламентлараро алоқалар ва аввал эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди. Астана ва Бишкек стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада ривожлантириш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси.