Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучларининг Ғўлон тепаликларидаги миссияси давомида кўрсатган жасурлиги ва қатъияти Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан юқори баҳоланди. Улар бир йил давомида 560 та топшириқни бажаришди. Ҳарбийлар қарама-қарши кучлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этилишини назорат қилишди, ўз назорати остидаги ҳудудни кузатувга олди, портловчи моддалардан тозалади. Таъкидлаш лозимки, ушбу миссия Қозоғистон аскарларининг ўз байроғи остида ўтказган дастлабки фаолияти эди. Эслатамиз, ўзаро келишув ва миссия мандати тўғрисида имзоланган меморандумга мувофиқ ҳолда, Қозоғистон аскарлари контингенти минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бобида катта ишлар бажарди.
Жигер Аипов, миллий тинчлик ўрнатувчи контингент командири:
– Беш юз элликтадан
зиёд топшириқни бажардик, шундан 45 таси – икки давлат чегаралари орасидаги зонадаги патрул хизмати эди, учта эвакуация амалиётини бажардик. Жами 2 минг элликтадан зиёд портламай қолган бомбаларни йўқ
қилдик. Қуролли
тўқнашувлар авж олган вақтда Сурия пойтахти Дамашқдан 20 нафардан зиёд БМТ вакилларини
олиб кетдик.
Микаел Финч, миссиянинг тезкор бошқаруви раҳбари /Австралия/:
– Қозоғистон
ротаси билан ўтган йилнинг июль ойидан бирга ишлаганимдан мамнунман. Уларнинг профессионал даражаси ва хизмат бурчига садоқати мени лол қилди. Вазият кескинлашган даврда аскарлар мисли кўрилмаган
катта ҳажмда иш бажаришди. Бу – катта таассурот қолдирди. Мен Қозоғистон ротаси ва унинг имкониятлари ўта юқори эканлигига
ишонаман. Келадиган
навбатдаги қисмларда ҳам шундай профессионаллар бўлишига кўзим етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

