Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиаалоқа тикланади

Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиаалоқа тикланади

1 июлдан бошлаб, Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро авиаалоқа тикланади. Лекин парвоз учун зарур бўлган саломатлик «кўк код»ини олиш тартиби ўзгаради. Осмоности мамлакатидаги Қозоғистон элчихонаси берган маълумотга кўра, ПЗР-тест икки марта – учишдан 48 ва 24 соат илгари топширилади. Элчихона ва Бош консуллик белгилаб берган турли лабораторияларда таҳлил олиниши мумкин. Учишдан 12 соат олдин антиген учун тест топшириш лозим. Бундай ҳужжатлари бўлмаган йўловчилар учиши тақиқланган. Хитойга боришни режалаштирганлар сафардан 10 кун аввал яккаланиши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.