Сенат ушбу мақсадда ишлатиладиган ҳужжатни маъқуллади. Эслатамиз, иттифоққа аъзо давлатлар фуқаролари унинг ҳудудидаги исталган банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга. Лекин шу кунгача фуқароларнинг кредит тарихи бўйича маълумот тўплаш механизми мавжуд бўлмаган. Янги қонуний ҳужжат трансчегаравий кредит бериш жараёни ривож топишига хизмат қилади. Шу кунгача бошқа давлатлардан 2 минг нафарга яқин жисмоний ва 42 та юридик шахс Қозоғистон банкларидан 120 миллиард тенгега яқин кредит олган.
Сергей Карплюк, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:
- Натижада, виждонли кредит олувчилар учун банк хизматлари бирмунча арзонлашади. Улар Евроосиё Иттифоқининг исталган банкидан қарз олиши енгиллашади. Иккинчидан, банкларни ортиқча таваккаллардан қўриқлайди. Молиявий ташкилот кредит олувчининг қанчалик собитлигини баҳолай олади. Шартномада қандай маълумотлар тақдим этилиши ва уларни алмашиш тартибини кўрсатиб беради. Кредит ҳисоботи бўйича маълумот сўраш, кредит ҳисоботи, баҳсларни ҳал қилиш тартиби ва бошқалар киритилган. Шу билан бирга, шартномада иштирок этувчиларнинг барчаси маълумотларни муҳофаза қилиши шарт.
Шу билан бирга, Сенат Марказий Осиё минтақавий-иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти тузиш тўғрисидаги шартномани маъқуллади. Қозоғистонда унинг филиали очилади. Асосий идораси Хитойда жойлашади. Институт фаолияти минтақавий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга ҳамда илмий изланишлар самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси