У мамлакатнинг хорижий компаниялар учун жозибадорлигини оширади. Бундай ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги республиканинг авиация хавфсизлигини мустаҳкамлайди, ушбу соҳада тутган мавқеини оширади. Биринчи Қозоғистон авиация форумида хорижлик мутахассислар шундай фикр билдирди. IPADIS халқаро нодавлат ноҳукумат ташкилоти президенти Олумиюва Бенард Алиунинг фикрича, Қозоғистон бугунги кунда минтақадаги қўшни давлатларга соҳадаги янги трендларни кўрсатиб беряпти.
Олумиюва Бенард Алиу, IPADIS президенти:
- Географик жиҳатдан Осиё ва Европа орасида бўлгани, улкан ҳудудга эга Қозоғистон Марказий Осиёда пешқадам, шуни ҳисобга олган ҳолда авиацияни ривожлантириш зарур. Мен авиация мамлакатингиз иқтисодий ривожига катта улуш қўшишига ишонаман, ва бугунги кунда қўшаётганини ҳам кўриб турибмиз. Ушбу конференция мамлакатнинг минтақада авиация соҳасида етакчи эканлигини кўрсатади. Биз Қозоғистон авиациясидаги яхши натижаларни кўриб турибмиз, мамлакатнинг минтақа ва жаҳондаги илғор мавқеини яхшилаш учун улардан фойдаланиш керак.
ИКАО конференцияларидан бирида ташкилотга аъзо давлатлар 2050 йилгача реактив ёнилғини нисбатан экологик ва хавфсиз ёнилғига алмаштириш масаласини кўтарганди. Масалан, Қозоғистон, минтақанинг бошқа давлатлари каби, «яшил» биоёнилғи ишлаб чиқариши мумкин. Муқобил маҳсулотни маиший чиқиндилардан ҳам олиш мумкин, дейди IATA Ҳаво транспорти федерал агентлиги вакиллари.
Мехмет Нане, председатель IATA директорлар кенгаши раиси:
- Қозоғистонда ҳам, Марказий Осиёда ҳам эҳтиёж бор. Жаҳонда бугунги кунда “яшил” ёнилғи икки хомашё – бошоқли ўсимликлар ва чиқиндилардан олинади. Биоёнилғини айнан чиқиндилардан олишга катта эътибор бериш зарур. Чунки миллиардлаб одамлар очликдан жабрланяпти. Шунинг учун биоавиа ёнилғи ишлаб чиқаришда чиқиндиларга эътибор қаратган маъқул.
Абдумалик Сарманов таржимаси