Кенбидайиқдан келган Дулат саккизинчисини ичяпти. Ҳеч бир қатнашчи 6 пиёладан оширолмаганди.
Ақмўла вилояти аҳолиси Қимизмуриндиқ байрамини нишонлади. Анъанага кўра, йиғилганлар қимиз ичиш бўйича беллашди. 5 дақиқада 10 пиёла шифобахш ичимлик симириш керак. Шу ернинг ўзида миллий спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилди. Дастурга пойга, кўкпар ва полвонлар беллашуви киритилди.
Амангелди Аужанов, қўрғалжин қишлоғидан:
– Бу байрам туман аҳлини бир ерга тўплади. Неча йил яшаган бўлсам ҳам бунақасини кўрмаганман. Анъаналарни тиклаш керак. шундай тадбирлар кўп бўлсин.
Мурагер Ахметбеков, шалқар қишлоғидан:
– Миллий спорт турлари бўйича беллашувлар кенг кўламда ўтди. Кўкпарда Ақмўла вилоятининг турли қисмларидан 90 нафар чавандоз қатнашди. 25 километрга аламан-байге ва 16 километрга тай-байге уюштирилди. Полвонлар кураш тушди. Турли вазн тоифалари даврага тушди. Энг енгиллар полвонлар ҳам, энг оғирлари ҳам ўртада куч синашди.
Таъкидлаш лозимки, 2018 йилда Қимизмуриндиқ қозоқ чавандозларининг баҳорги анъанавий урф-одати сифатида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.