Нур-Султон шаҳрида Халқаро мактаб олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. «Билим-Инновация» халқаро жамоат жамғармасининг фахрий ёрлиқлари математика, физика, биология, кимё ва информатика каби фанлар бўйича медалга сазовор бўлган ўқувчиларга топширилди.
Абилай Саматов, 1-сонли «Билим-Инновация» лицей-интернати кимё ўқитувчиси, Қарағанди шаҳри:
- Мустақилликнинг 30 йили мобайнида, менимча, бу соҳада катта муваффақиятларга эришилди. 15 йил муқаддам мен ҳам шу каби халқаро олимпиадаларда қатнашганман. Катта имкониятлар очиляпти. Давлат ўқувчилар халқаро даражада ўзини эркин қатнашиши учун ҳамма ишни қиляпти.
Санк-Петербургда ўтказилган математика бўйича халқаро олимпиадада ўқувчиларимиз 6 медалга эришди. Ғолиблар қаторида пойтахтлик Фетхуллаҳ Сам ҳам бор.
Фетуллах Сам, «Spectrum International School» мактаби 12-синф ўқувчиси:
- Олимпиада икки босқичда ўтказилди. Биз яхши натижаларга эришдик. Қозоғистон 3 та кумуш, битта олтин ва иккита бронза медаль олди. Ўтган йили ҳам қатнашган эдим, лекин халқаро олимпиададан фақат фахрий ёрлиқ билан қайтганман. Бу ғалаба университетга ўқишга киришим учун имтиёз беради.
Шуни ҳам айтиш керакки, беллашувлар турли мамлакатларда онлайн форматда ўтказилди. Вундеркиндларимиз жами 26 та медаль – 2 та олтин, 13 та кумуш, 11 та бронза олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси