Қозоғистон ва Кения Президентлари Alem.ai халқаро сунъий
интеллект марказига ташриф буюрди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ва Уилям Руто унинг салоҳияти билан танишди. Икки давлат
раҳбарларига музей экспозицияси, сунъий интеллект кинотеатри намойиш этилди,
Марказни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбарларига видеотаҳлил, жамоат хавфсизлиги, транспортни бошқариш ва
шаҳар хизматларини онлайн мувофиқлаштириш имкониятлари бўлган «Astana Smart
City» тизими тақдим этилди.
«Астана» халқаро молия марказида эса Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Уилям Рутога марказнинг минтақавий сармоя жалб этиш маркази сифатида олиб бораётган фаолияти, Қозоғистон ва Кения ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, ташкилот ишининг асосий йўналишлари, шу жумладан, капитал бозорини шакллантириш, барқарор, «яшил», ислом ва авиация молиялаштирилиши тақдим этилди. АХММ экотизимида 90 давлатдан 5,5 мингта компания рўйхатдан ўтказилган, унинг фаолияти давомида 22 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

