Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди. Шаҳбоз Шариф Қосим-Жўмарт Тўқаев референдум муваффақияти билан табриклади. Унинг таъкидлашича, фуқаролар Президентнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Давлат раҳбари референдумни юқори баҳолагани учун Покистон Бош вазирига миннатдорчилик билдирди. Томонлар икки давлат орасидаги стратегик ҳамкорликнинг ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди.
Франция етакчиси ҳам Қозоғистон Президентини янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан табриклади. Эмманюэль Макрон бу ҳодисанинг тарихий аҳамиятини, унинг мамлакат ривожи учун қўйилган катта қадам эканлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев референдум натижаларини юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдирди. Томонлар иқтисодий, шу жумладан, саноат ва энергетика соҳаларида бирга иш юритишда давом этишини билдирди.
Шунингдек, Исроил
Президент телефон орқали суҳбатда Давлат
раҳбарини табриклади. Томонлар ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди, савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни кенгайтиришга урғу берди.
Ицхак Герцог Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг дунёдаги барча давлатлар узоқ муддатли режаларни рўёбга чиқариш учун
тинчликка муҳтожлиги, халқаро муаммоларнинг сиёсий ечимларини ахтариши кераклиги ҳақида фикрини
маъқуллади. Бундан ташқари,
Исроил Президенти Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилишини
юқори баҳолади. Бу қарорнинг Яқин Шарқда
барқарор тинчликка эришиш учун муҳимлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

