Қозоғистон ва Россия товар айланмаси 30 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Россия товар айланмаси 30 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Россия товар айланмаси 30 миллиард долларга етказилиши мўлжалланяпти. Бунинг учун барча имкониятлар бор. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 28 миллиард долларни ташкил қилди. 2025 йилнинг 5 ойида эса 9 ярим миллиард долларга етди. Мамлакатимиз Бош вазири Ўлжас Бектенов ва Россия Федерацияси Ҳукумат раиси Михаил Мишустин Астанада бўлиб ўтган учрашувда шундай баёнот берди. Суҳбатдошлар аввалроқ олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Музокаралар давомида давлатлар ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик асосида қурилиши таъкидланди. Бундан ташқари, томонлар XXI Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форумига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратди. Тадбирлар кузда Уральск шаҳрида ўтказилади. Учрашув якунига кўра барча устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш хусусида келишиб олинди.


Абдумалик Сарманов таржимаси