Евроосиё кинофестивалида қозоғистонлик муаллифлар меҳнати юқори баҳоланди

Евроосиё кинофестивалида қозоғистонлик муаллифлар меҳнати юқори баҳоланди

Лондонда бўлиб ўтган Евроосиё киноси мустақил фестивалида энг яхшилар қаторида тан олинди. «Энг яхши сценарий» номинациясида журналист-ёзувчи Наталья Махнонинг «Бифуркация нақтаси», «Томошабин эътирофи мукофоти»да Дильшат Рахматуллиннинг «Алла» анимацион фильми ғолиб деб топилди.

Питер Бланд, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

– Наталья Махнони ғалаба билан табриклайман. Бир қанча яхши сценарийлар бор эди, лекин «Бифуркация нуқтаси» ҳаққонийлиги билан кўнглимизн забт этди. Сюжет асосида ёш қиз ва унинг ҳиссиётлари ётади.

Спенсер Хоукен, фестиваль ташкилотчиси:

- Иштирокчилар ишидан завқланяпмиз. Айниқса, Марказий Осиёдан келганлар ижодидан. Кинотеатрларимизда кўпинча ғарб фильмлари намойиш этилади. Бу танлов Марказий Осиё ва собиқ Совет Иттифқои давлатларида яратилаётган фильмларни томоша қилишнинг яхши имконияти, бу жуда муҳим.

Евроосиё ижодий гильдияси томонидан ташкил қилинган кинофестиваль жорий йилда тўртинчи марта ўтказиляпти. Унда 11 мамлакат вакиллари қатнашди, жами йигирма беш иш тақдим этилди. Таъкидлаш лозимки, танловга ҳар йили юзлаб иқтидорли режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, сценарийчилар ва аниматорлар келади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.