Бия сути – энг фойдали неъматлардан бири

Бия сути – энг фойдали неъматлардан бири

Кўчманчилар ундан мўъжизавий ичимлик – саумал ва қимиз тайёрлаган. Улар таркибидаги моддаларнинг даволовчи хусусиятлари борасида афсоналар юрган, қозоғистонлик шифокорлар эса ушбу экомаҳсулотнинг фойдасини илмий исботлашга муваффақ бўлди. Президент клиникасининг гастероэнтеролог шифокори бия сутининг инсон саломатлигига ижобий таъсири борасида ўзига хос тадқиқот ўтказган. Хусусан, овқат ҳазм қилиш тизимига. Маҳсулот беморлар жигар яллиғланиши келтириб чиқарувчи стеатогепатит хасталигидан тузалишига ёрдам берган. 

Бахитжан Бийимбетов, гастроэнтеролог, президент ишлари бошқармаси профессори:

 - Жигар ҳолати меъёрига келди, бемор аҳволи яхшиланди  ва бошқа кўрсаткичларда ҳам яхшиланиш кузатилган. Қонда холестерин миқдори камайган, шакар ва триглицеридлар меъёрлашган, анемия симптоматикаси камайган. Бундан ташқари, ушбу табиий маҳсулот  урологик хасталикларни даволаш ва олдини олишда ҳам ижобий таъсир қилади, эркакларга куч-қувват бахш этади, соч тўкилиши камаяди, тунги уйқу меъёрига келади.

Қозоғистонлик тиббиётчилар сутли ичимликнинг фойдаларини исботлаш мақсадида келгусида ҳам илмий тажрибаларни давом эттириш ниятида. Мисол учун, жорий йилда Президент клиникаси шифокорлари Татаристондаги Қозон университети билан биргаликда бия сутини онкологик касалликларни даволашда қўллаш учун инновациявий патент олди. Олимлар бир фикрда якдил, мазкур маҳсулот нур ва кимё терапиясидан кейин организмда тикланиш жараёнини тезлаштириши мумкин. Улар айтишича, бундай муолажалар олинганида, кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши ва иммунитет пасайиши каби қўшимча таъсир белгилари кузатилади. Уларни бартараф қилишда эса, мутахассислар айтишича, табиий бия сути ёрдам беради.

Бахитжан Бийимбетов, гастроэнтеролог, президент ишлари бошқармаси профессори:

- Ҳозир бизнинг умумий мақсадимиз илмий тадқиқот натижаларини ҳисобга олган ҳолда турли касалликларни даволаш учун тиббий-парҳез протоколларини жорий этишдан иборат. Кузда халқаро анжуман ўтказишни режалаштирганмиз. Унга хорижлик олимларни таклиф қиламиз. Улар орасида Европа, Германия, Бошқирдистон, Қирғизистон, Япония олимлари бор, улар юртимиз билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш билан машғул.

Қимиз ёрдамида соғломлаштириш усули ҳақидаги қайдлар турли асарларда учрайди. Масалан, файласуф Ибн Сино минг йилдан кўпроқ вақт илгари бир замонлар пешоб-тош касаллигидан азият чеккан вазирни тузатган бу ичимликнинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида ёзиб қолдирган. Бошқа олимлар ҳам қимизни ўпка туберкулёзини даволашда энг яхши маҳсулот деб атаган. Нобель мукофоти совриндори, академик Илья Мечников ушбу ичимликни «узоқ яшаш омили» деб билган. Пойтахтлик тиббиётчи олим Бахитжан Бийимбетов саумал ва қимизнинг мўъжизавий хусусиятларига доир тадқиқот натижаларини алоҳида монографияга жамлаган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси