Ташкилотга аъзо давлатлар вазирлари 2023-2024 йилларда Қозоғистон мегаполиси маданий ҳаёт марказига айланишини қўллаб-қувватлади. Жами 14 та йирик анжуман ўтказилади. Шу жумладан, туристик форум ва фестиваллар, марафонлар ташкил қилинади. Таъкидлаш лозимки, 2023 йил июлидан 2024 йил июлигача Қозоғистон ШҲТда раислик қилади. Бу даврда қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Аъзо мамлакатлар маданият вазирлари онлайн-учрашувида Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва Покистон вакиллари қатнашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси