Манғистауда авиация хабини
ривожлантириш режалаштирилди. Ҳукумат минтақага авиаёнилғи етказиб беришни йўлга
қўйиш, хорижий авиакомпанияларни жалб этган ҳолда ичқи йўналишларни субсидиялашни
кенгайтириш ниятида. Шу билани бирга, темирйўл инфратузилмаларини ва «Ақтау
денгиз порти» махсус иқтисодий зонасини инвесторларни жалб этган ҳолда
ривожлантириш муҳокама қилинди. Йил бошидан буён ушбу ҳудудда 14 та лойиҳа
рўёбга чиқарилди, шунингдек, қайта ишлаш саноати билан боғлиқ умумий қиймати 1,5 триллион тенге бўлган
19 та
лойиҳа устида иш давом этяпти. Минтақанинг транзит-транспорт имкониятлари фаол
ривожланаяпти. 2024 йилнинг 10 ойи давомида Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш 70 фоизга, контейнерларда
юк ташиш салкам 3 марта ортди. Темирйўл
орқали 2,3 миллион тонна, денгиз орқали 6,3 миллион тонна юк ташилди. Умуман
олганда, минтақада инфратузилмаларни ва иқтисоднинг қатор соҳаларини
ривожлантиришга эътибор қаратиляпти. Шу жумладан, йўлларни реконструкциялаш,
Ақтау порти базасида контейнер хаби қуриш, сифатини оширган ҳолда турли
хизматлар кўрсатиш, энергетика ва туризм соҳаларини ривожлантириш
мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

