Олий суд раиси Давлат раҳбарига суд тизими фаолиятининг
2024 йил якунлари борасида маълумот берди.
Асламбек Мерғалиев айтганидек,
мамлакатда
сўнгги 5 йилда одил судловни амалга оширишнинг энг юқори сифатига эришилган –
маҳаллий судлар қарорларининг 98,9 фоизи қонуний ва асосли деб топилди. Фуқаролик
ва маъмурий ишлар бўйича яраштирув тартибининг улуши ортиб боряпти, суд
маслаҳатчилари иштирокидаги ишлар сони икки марта ошган. Давлат раҳбари қонун устиворлигини
таъминлаш ва адолатли судга ишончни ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

