Қозоғистон ва Италия товарлари ягона бренд остида чиқади

Қозоғистон  ва Италия товарлари ягона бренд остида чиқади

Қозоғистон  ва Италия ягона савдо маркаси остида товарлар чиқариш ниятида. Икки  давлат тадбиркорлари «Made in Kazakhstan with Italy» қўшма бренди яратиш ниятида. Ҳозирча тегишли томонлар бу масалани муҳокама қиляпти. Прогнозларга кўра, йилқи гўшти итальян бозори учун энг харидоргир товарлар қаторига чиқиши мумкин. Экспертлар таъкидлашича, ушбу мамлакатга органик совутилган гўшт, увулдириқ, асал жўнатиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Италияга йилига 140 миллион долларга йилқи гўшти экспорт қилинади. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, тадбиркорларни рағбатлантириш учун Қозоғистонда чиқарилган товарлар рўйхатини тайёрламоқда. Бу маълумот барча истовчилар учун очиқ бўлади ва мамлакат товарлари бўйича ягона манбага айланади. Умуман олганда Қозоғистондан Италияга қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 260 миллион долларга етиши мумкин. Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган ушбу давлатда Қозоғистонда тайёрлаб, келтирилган органик озиқ-овқат маҳсулотларига талаб катта. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.