Қозоғистон ва АҚШ археологлари мисли кўрилмаган лойиҳа устида ишлаяпти

Бронза даврида кўчманчилар қандай овқатланган? Букетов номли Қарағанди университети олимлари Мичиган университетидан келган ҳамкасблари билан бирга бу масалани тадқиқ этиш ниятида. Қозоғистон ва Америка археологлари янги лойиҳаси ўша давр одамларининг емаклари сифати ва хилма-хиллигига бағишланган. Тадқиқотчилар бронза даврида яшаган одамлар ва ҳайвонларнинг тишларидаги тош қолдиқларини замонавий технологиялар ёрдамида таҳлил қилади. Олинган маълумотлар асосида овқатланиш моделини ишлаб чиқади. Олимлар фикрича, бу тадқиқот инсоният қаршисида турган озиқ-овқат билан боғлиқ глобал эҳтимолларни ўрганишга ёрдам беради.

Алексей Кукушкин, Е. А. Букетов номли Қарағанди университети қошидаги Сариарқа Археология институти директори:

– Март ойида хорижлик олимлар лойиҳа бўйича мурожаат этишди. Биз улар билан фикр алмашдик. Май ойида делегация келди. Бизнинг коллекцияларимиз билан танишишди. Меҳмонларни лойиҳани рўёбга чиқариш учун зарур суяклар ҳажмини ҳисоблаш учун лабораторияга, омборга олиб кирдик. 2024 йил ноябрида такрор келишларини кутяпмиз. Ўшанда лойиҳа учун намуналар ажратиб олинади,  сўнгра Мичиган университети лабораторияларида таҳлил қилинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.