Астанада бўлиб ўтган музокаралар
давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Сержо Маттарелла
Қозоғистон ва Италия ўртасидаги
савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини
муҳокама қилди. Ташриф буюрган итальян делегациясини қутларкан, Давлат раҳбари ушбу учрашув ҳар икки томон учун муҳим ўзаро алоқаларнинг энг муҳим
жиҳатларини кўриб чиқиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Давлатлар
ўртасида турли соҳаларда иғиз алоқалар йўлга қўйилган. Кўплаб итальян компаниялари бозорларимизда иш юритяпти. Муносабатлар жадал ривожланяпти. Маданий-гуманитар алоқалар чуқурлашяпти. Шунинг учун мен давлатлар орасида етарлича мустаҳкам
муносабатлар мавжуд, деб ҳисоблайман.
Италия Президентининг таъкидлашича, ушбу учрашув икки давлат ўртасида
шаклланган ҳақиқий дўстликдан далолат беради.
Сержо Маттарелла бунинг учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирди
ва икки томонлама алоқалар даражасини юқори
баҳолади, Қозоғистон ва Италия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш салоҳияти мавжудлигини
кўрсатди.
Сержо Маттарелла, Италия Президенти:
– Биз сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, савдо ва
маданият соҳаларида ҳам ажойиб алоқалар боғлаганмиз.
Бугунги кунда Италия
Қозоғистоннинг энг йирик савдо
ҳамкорлари учлигига, энг йирик инвесторлари бешлигига киради. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 20 миллиард долларни ташкил қилди. Қозоғистонда
ишлаётган 250 тадан
зиёд итальян компанияси нефтт-газ соҳаси, тикланувчи энергетика, машинасозлик ва
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

