Қозоғистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон Европа Иттифоқи билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга устувор эътибор беради. Ушбу ташкилот муҳим ташқи иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлардан. Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикелу билан учрашувида шундай баёнот берди. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Биз Европа Иттифоқи билан алоқалар ва ҳамкорликка катта эътибор берамиз. Бу – устуворликларимиздан бири. Биз айни вақтда Қозоғистон ва ташкилот ўртасида тузилган Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартноманинг рўёбга чиқарилишига катта эътибор берамиз. 

Суҳбатдошлар транспорт йўлаклари, логистика инфратузилмаси, барқарор энергетика ва рақамли ечимлар бўйича мавжуд иқтисодий лойиҳалар қандай рўёбга чиқарилаётганини муҳокама қилди. Минтақавий ва глобал муносабатлар кун тартибидаги масалар бўйича фикр алмашишди. Йозеф Сикела таъкидлашича, Европа Иттифоқи Марказий Осиёга катта эътибор билан қарайди. 

Йозеф Сикела, Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари: 

- Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссар сифатида бу менинг дастлабки муҳим миссиям. Менинг Марказий Осиёдаги бешта давлатнинг ҳаммасига ташриф буюриш қарорим тасодиф эмас. Бу Европа Иттифоқининг Қозоғистон, минтақадаги барча давлатлар билан чуқур ва барқарор алоқалар ўрнатиш ниятида эканлигини кўрсатади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси