Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2029 йилга бориб икки марта ортади

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2029 йилга бориб икки марта ортади

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2029 йилга бориб икки марта ортади. Ўтган йил якунларига кўра, тегишли кўрсаткичларга эришилди. Бу йўналишда ишлар давом этяпти. Инвестициялар рағбатлантириляпти, меҳнат самарадорлиги ортяпти, иқтисоднинг нохомашё сектори кенгайиб боряпти. Ҳукумат йиғилишида Президент топшириқлари бажарилиши ва етти ойлик ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари муҳокама қилинди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли тегишли двр мобайнида асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми ортди. Хомашёни чуқур қайта ишлаш, ёндашган соҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда иқтисодни диверсификациялашга катта эътибор қаратилди. Натижада, кўплаб йўналишларда кўрсаткичлар анча яхшиланди.


Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:


- Январь-июль ойлари давомида иқтисодий ўсиш 6,3 фоизни ташкил қилди. Реал секторда ўсиш 8,3 фоизга етди. Хизматлар ҳажми 5,2 фоизга кўпайди. Транспортда 22,5 фоиз, қурилишда – 18,5 фоиз ва савдода 8,6 фоизлик ўсиш кузатилди. Тоғ-кон саноати 8,5 фоизга, қайта ишлаш сектори 6 фоиздан кўпроққа ривожланди.


Абдумалик Сарманов таржимаси