Қозоғистон Грузия орқали 3 миллион тонна нефть ташиши мумкин

Қозоғистон Грузия орқали 3 миллион тонна нефть ташиши мумкин

Қозоғистон 2022 йилда Грузия йўлаги орқали 2-3 миллион тонна нефть ташиш ниятида. Келажакда унинг ҳажми ортиб боради. Мамлакатимиз Президенти махсус вакили Ержан Қазиханнинг Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили билан учрашувидан сўнг шундай маълумот тарқатилди. Бундан ташқари, томонлар қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа йўналишларда савдо-иқтисодий ҳамкорликка эътибор қаратади. Шу жумладан, Грузия ҳамда Жанубий Кавказ минтақаси транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозимки, 2022 йилнинг 3 ойи давомида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 29 ярим миллион долларни ташкил қилди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.