Қозоғистон,
Озарбайжон ва Ўзбекистон яшил энергия ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш
масаласида стратегик ҳамкорлик ўрнатади. Сенат ушбу йўналишдаги шартномани ратификация
қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади. Тегишли ҳужжат уч мамлакатдаги
манбаларни бириктиради ва «тоза» энергияни Европага, бошқа ҳудудларга экспорт
қилиш учун асос яратади. Шартнома зарур техник ва тижорат шартларни белгилаб
беради. Айни вақтда, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган янги технологияларни
жорий этишга хизмат қилади. Сенаторлар энергетик йўлакни ишга тушириш Каспий шельфи
ва Марказий Осиё табиий захираларидан фойдаланишга имкон беришини, минтақавий
ҳамкорликни кенгайтиришини таъкидлашди.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Уч томонлама
шартнома мамлакат орасида «яшил» энергетика ривожланиши йўлида амалга
ошириладиган ишарни белгилаб беради. Фаолият самарадорлигини ошириш учун
томонлар бошқарувчи қўмита ташкил этади. Ишчи гуруҳи тузилади. Қонун лойиҳаси
тасдиқланиши тикланувчи энергия соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади. Минтақавий
ҳамкорликни кенгайтиради, самарадорлигини оширади.
Суйиндик
Алдашев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Шартнома ратификация
қилиниши энергетик хаб сифатида юртимизнинг нуфузини оширади, маҳсулот экспорти
орқали иқтисоднинг мунтазам ўсишини таъминлайди. Шартнома электр энергияси
етказиб бериш билан чекланмайди, «яшил» водород ва аммиак соҳаларини ҳам
ривожлантиришга имкон яратади. Қозоғистонда 2040 йилгача водород энергетикасини
ривожлантириш бўйича концепция қабул қилинган, бу йўналиш катта аҳамиятга эга.
Айни вақтда, Қозоғистон
муқобил энергия манбалари салоҳиятини оширишга интиляпти. Бугунги кунда мамлакатда 164 та ТЭМ
иншоотлари ишлаб турибди. Улар ўтган йили жами 8 ярим миллиард кВт/соат энергия
ишлаб чиқарилди. Бу эса чиқарилган энергия умумий миқдорининг 7 фоизига тенг.
Абдумалик Сарманов таржимаси

