Мунчоқлар ва рангли тошчалар тикилган саукеле ва камзуллар,
меҳр билан ишланган турфа рангли қуроқ кўрпалар, тўқилган ўйинчоқ ва
тақинчоқлар. Наврўз байрамига бағишланган байрам тантанаси меҳмонларини қозоқ
халқ амалий безак санъатининг ўзига хос буюмлари қарши олади. Тадбир Қозоғистон
Миллий музейида ташкил этилди. Дастур доирасида
пойтахтдаги этномаданий бирлашмалар вакилларининг қўшиқ ва рақслари,
қозоқ анъанавий рақс номерларидан иборат ўзига хос, ёрқин концерт намойиш
қилинди. Бундан ташқари, меҳмонлар учун «тусау кесер», «корису» каби қозоқ халқ удумлари, шунингдек, оммавий миллий
ўйин – «асиқ ату» кўрсатиб берилди. Баҳорий
байрам ташкилотчиларининг яна бир қизиқарли ҳадяси – юртимиз дизайнерлари яратган миллий либослар дефилеси ҳамда мусиқий-ижодий жамоалар чиқишлари бўлди.
Ақмарал Ибраева, Қозоғистон
Республикаси Миллий музейи директорининг илмий фаолият бўйича ўринбосари:
- Биз барча туркийлар учун улуғ бўлган айёмни
нишонлашни истадик, бу – баҳорда ўтказиладиган Наврўз байрами, бу янгиланиш йили, шу боис, 14 мартдан бошлаб, тадбир бутун республика бўйлаб ташкил қилинмоқда. Бу йирик тадбир, биз ҳаммасини
жамладик, республикамиз ҳудудида яшовчи, Қозоғистон Республикаси фуқаролари
бўлган этносларни бирлаштирадиган жамоатчилик келишуви билан бирга шу тадбирни
ташкил этишга қарор қилдик. Наврўз бизнинг Қозоғистонимизда кўпмиллатли юрт
тимсолига айланди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.