Астанада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилди. Бу соҳадаги ўзаро алоқалар жамоавий хавфсизликнинг ва ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа салоҳиятини оширишнинг асосий элементи. Йиғилиш давомида келаси йилнинг июнь ойида Минскда ЖХШТ иккинчи ҳарбий-иқтисодий конференцияси ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди. Ғалабанинг 80 йиллиги муносабабти билан делегация раҳбарлари ҳалок бўлган қаҳрмонлар шарафига «Ватан ҳимоячилари» монументига гулчамбарлар қўйилди.
Аян Исламов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-техник сиёсат департаменти раҳбари:
- Йиғилиш давомида Бишкекда бўлиб ўтган аввалги учрашув натижалари рўёбга чиқарилиши кўриб чиқилди 2026 йилгача бўлган комиссия иш режаси тасдиқланди. Ташкилотга аъзо давлатларни ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилди. Йиғилиш ўзаро ишонч муҳитида ўтди, барча иштирокчиларнинг амалий ҳамкорликка тайёрлигини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

