Ақўрдада Гвинея-Бисау Президенти тантанали кутиб олинди. Умару Сисоку Эмбало Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев тор таркибдаги музокаралар давомида Гвинея-Бисау мамлакатимизнинг Африка қитъасидаги муҳим ҳамкори эканлигини таъкидлади. Президент Қозоғистоннинг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кўрсатиб ўтди. Давлатлар халқаро масалаларда ўзаро яқин мавқеда, республикамиз асосий халқаро тузилмалар — аввало БМТ ҳамда Ислом Ҳамкорлиги ташкилотида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Ўз навбатида Умару Сисоку Эмбало Давлат раҳбарига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди, икки давлат орасида умумийлик кўплигини таъкидлади.
Юзма-юз учрашувдан сўнг президентлар расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган форматда музокара ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Гвинеи-Бисау етакчисининг ташрифини тарихий воқеа, деб атади, икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун аҳамияти катталигини
таъкидлади. Томонлар ўзаро
алоқаларни кенгайтиришга тайёр. Ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаш ниятида. Зеро, ўтган йили ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилганига 10 йил тўлди. Брифинг вақтида эса давлат раҳбарлари музокараларнинг энг муҳим жиҳатлари
ҳақида гапиришди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
– Мамлакатларимиз транспорт-логистика салоҳиятидан имкон қадар мукаммал фойдаланиш ниятида. Биз Африкадаги Бисау порти ва Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги туташиши масаласини ўрганиб
чиқамиз. Дунёда геосиёсий вазият мураккаблашган, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масаласи мураккаблашган вазиятда ўта муҳим.
Томонлар қишлоқ хўжалиги
соҳасида катта истиқболларни кўряпти. Қозоғистон дон
маҳсулотлари экспорт қила олади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев рақамли хизматлар йўналишида
алоқани кенгайтиришни таклиф қилди. Африка мамлакати
вакилларини келгуси йилда Астана форумига чақирди. Шунингдек, Гвинея-Бисау ёшлари
Қозоғистон олий таълим масканларига келиб билим олиши мумкин. Тоғ-кон саноатида
ҳам томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтира олади.
Умару Сисоку Эмбало, Гвинеи-Бисау Республикаси Президенти:
- Қозоғистон ва Гвинея-Бисау табиий захираларни разведка қилиш, таълим ва углеводородлар экспорти соҳаларида тегишли механизмларга эга. Биз турли халқаро майдончаларда контактларни кучайтиришимиз, шаклланган кўп қиррали алоқаларимизни янада илгарилатишимиз зарур.
Музокаралар якунида президентлар қўшма баёнот қабул қилишди. Расмий делегация аъзолари қатор ҳужжатларни имзолашди. Улар қаторида Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

