Қозоғистон ва Грузия Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантиради

Қозоғистон ва Грузия Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантиради

Қозоғистон ва Грузия биргаликда Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантиради. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия Парламенти раиси Шалва Папуашвилини қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон  учун Жанубий Кавказ ҳудудидаги энг муҳим ҳамкорларидан бўлган Грузия билан муносабатларни мустаҳкамлаш жуда муҳим. Дўстлик ва ўзаро яқин алоқалар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда асос бўлиб хизмат қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу борада парламентлараро мулоқотнинг аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар ҳам ривожланяпти. Ўз навбатида Шалва Папуашвили Грузиянинг Қозоғистон билан алоқаларни янада кенгайтириш истагини билдирди. Унинг айтишича, Тбилиси, шу жумладан, транспорт-логистика йўналишида ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштириш ниятида. Бу давлатнинг Ўрта йўлак салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиши мўлжалланяпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.