Жамбил вилоятида Миллий лойиҳа доирасида 26 та соғлиқни сақлаш объекти қурилади. Уларнинг 20 таси – врач амбулаториялари, тиббий ва фельдшер-акушерлик пунктлари. Тиббий ускуналар ва 30 та махсус автомобиль харид қилиш учун 4,5 миллиард тенге ажратилди. Минтақага ташриф буюрган Бош Вазир, шунингдек, соғлиқни сақлаш объектларини модернизациялаш, фармацевтика саноатини ривожлантириш жараёни билан танишди. Шу жумладан, Super-pharm заводини кўрди. Корхона мамлакатнинг тиббий масканларини газмолдан бўлмаган материаллар, лейкопластирлар, спиртли салфеткалар билан таъминлайди. Йилига 300 миллионта бир марталик инъекция шприцлари чиқаради. Технологик жараён тўла циклли – хомашёдан тайёр маҳсулот тайёрланади.
Қайрат Қаймўлдаев, «Super-Pharm» мчж бош директори:
– Жорий йилда биз умумий майдони 16 минг квадрат метр бўлган янги корпусни очамиз. Бундан ташқари, корхонамизда ракка қарши препаратлар, инсулин ва ветеринария учун маҳсулотлар чиқарамиз. Фақат Қозоғистон эмас, МДҲ давлатларида ҳам бундай завод йўқ. Товарларимиз таркибида Қозоғистон маҳсулоти ҳажми 95 фоизни ташкил қилади.
«Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш» миллий лойиҳаси доирасида мамлакатда жами 655 объект қурилади. Ўлжас Бектеновнинг таъкидлашича, қишлоқлардаги тиббиёт масканлари сони ўтган йилдагига нисбатан 2 марта ортади. Шу билан бирга кадр салоҳиятини ошириш, техник қисмига эътибор қаратиш керак, дея таъкидлади Бош вазир.
Абдумалик Сарманов таржимаси.