Қозоғистон ва Германия ўртасида товар айланмаси жорий йилнинг 9 ойи давомида 7 миллиард еврони ташкил қилди. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 83 фоизга юқори. Давлатлдар ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳалар яратиш ниятида. Берлинда бўлиб ўтган 36-Евроосиё клубида шу ҳақда гап кетди.
Қозоғистон - Германиянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкори. Берлинда бўлиб ўтган Евразиоосиё клубида сиёсатчилар, бизнесменлар, инвесторлар, давлат органлари вакиллари бу ҳақда гапирди. Экспертлар таъкидлашича, муносабатлар ривожланиб, Германия бизнесининг қизиқиши ортмоқда. Немис капитали иштирокида очилган 600 дан кўпроқ компания Қозоғистонда ишлаяпти.
МИХАЭЛЬ ХАРМС, ГЕРМАНИЯ ИҚТИСОДИ ШАРҚИЙ ҚЎМИТАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:
- Берлин Евроосиё клуби ҳамиша муҳим майдонча бўлиб келган. 30 йилдан зиёд давом этиб келаётган ҳамкорлик яхши самара бермоқда. Таъкидлаш лозимки, пандемиядан сўнг иктисодий кўрсаткичларни тиклаб олдик. Товар айланмаси ортмоқда. Немис бизнесменлари Қозоғистонга катта эътибор билан қарамоқда.
Машинасозлик, логистика, қайта тикланувчи энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда мамлакатлар самарали ҳамкорлик қилмоқда. Конференция иштирокчилари таъкидлашича, Қозоғистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик кенг истиқболларга эга. Бунда «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаси жуда муҳим.
МУХТАР ТЛЕУБЕРДИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ – ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:
- Албатта, қайта тикланувчи энергетика манбалари орасида немис компанияси томонидан Манғистау вилоятида «яшил» водород ишлаб чиқаришга мўлжаллаб амалга оширилаётган лойиҳа бу борада байроқдор ҳисобланади. У 2030 йилда ишга тушади. 30 гигаватт ҳажмида электр энергияси ишлаб чиқарилади. Германия ва Европа бозорларига юбориш учун 2 миллион тонна суюқ водород ишлаб чиқарилади.
30 йиллик дипломатик алоқалар давомида Қозоғистон ва Германия ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Томонлар ҳамкорлик ва кооперацияни кенгайтириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси