Бугун
Астанада Палаталар қўшма
йиғилишида VIII чақириқ
Қозоғистон Парламенти тўртинчи сессияси очилди. Мамлакатда
навбатдаги сиёсий мавсум старт олди. Каникуллардан қайтган депутатлар журналистлар
саволларига жавоб беришди. Уларнинг
таъкидлашича,
минтақаларга қилинган сафардан сўнг уларда аниқ иш
режаси шаклланди.
Қозоғистонликлар тилга олган барча муаммолар муҳокама қилинади.
Ольга Перепечина, Қозоғистон Республикаси
Парламенти Сенати депутати:
- Бугун байрам –
мавсум очилиши. Биз, депутатлар 8 сентябрь куни тақдим этиладиган Давлат раҳбари Мактубини
кутяпмиз. Ҳукумат ва парламент қаршисига Президент ислоҳотларини қонунчилик
асосида таъминлаш, иқтисодий барқарорликка эришиш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза
қилиш, жамиятни уйғунликда ривожлантиришб ўйича янги вазифалар қўйган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

