Давлат раҳбари UAE SWAT Challenge ғолибларини мукофотлади

Давлат раҳбари UAE SWAT Challenge ғолибларини мукофотлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун UAE SWAT Challenge турнири совриндори бўлган куч ишлатиш тузилмалари ходимларини мукофотлади. Дубайда бўлиб ўтган мазкур беллашувларда 80 дан зиёд давлатдан юзтадан кўпроқ жамоа қатнашди. Шулардан 12 таси - Қозоғистонники. Иштирокчилар жиддий синовлардан ўтди: штурм ва қутқариш амалиётлари ўтказишди, тўсиқларни ошиб ўтишди. Шунга қарамай,  Қозоғистон офицерлари олий даражадаги маҳоратини намойиш этишди. Ички ишлар вазирлигига тегишли «Сунқар» ва «Тўмарис» жамоалари кумуш медаль олди. Миллий хавфсизлик қўмитасининг «Арслон» жамоаси тўртинчи ўринга чиқди. Давлат қўриқлаш хизмати ва Мудофаа вазирлишги вакиллари ҳам юқори натижаларга эришишди. Давлт раҳбари ғолибларни табриклади, уларнинг муваффақиятлари тинимсиз машғулотлар ва тайёргарлик натижаси эканлигини таъкидлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Аскарларимиз халқаро саҳнада ватан шаънини муносиб ҳимоя қилди, Қозоғистон жангчилари маҳоратини дунёга намойиш этди. Сиз билан фахрланамиз. Бу ғалабалар халқни, ёшларни руҳлантирди. Кучли аскарлар – мамлакатнинг ишончли таянчи.

Президент таъкидлашича, қозоқ халқи тарихи жасорат намуналарига тўла. Ватан сарҳадларини уруш жанггоҳларида ҳимоя қилган, фронт ортида меҳнат қилганлар хотираси муқаддас. Жорий йилда мамлакат Буюк Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлайди. Офицерларнинг бугунги авлоди бу йўлда шараф билан ҳаракатланяпти, Қасамёдга содиқ қолганича қонун ва тартиб учун хизмат қиляпти. Айнан улар республикада барқарорликни таъминлаяпти.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Халқаро муносабатларда глобал ўзгаришлар кузатиляпти. Баъзи, шу жумладан, йирик давлатлар ташқи ва ички сиёсатга муносабатини кескин ўзгартиряпти. Лекин биз анча аввалдан буён сиёсий прагматизм, анъанавий ва замонавий қадриятлар ўртасида мувозанат сақлашга чақирганмиз. Ҳамиша қонун ва тартибга риоя этиш зарурлигини таъкидлаганмиз. Вақт бу тамойилларнинг, стратегик йўналишимизнинг тўғрилигини кўрсатади.


Давлат раҳбари офицерларга муваффақиятлар тилади. Кучли ва фаровон Қозоғистонни бунёд этиш — мамлакат бош мақсади эканлигини кўрсатди.

Абдумалик Сарманов таржимаси