Қозоғистонда йил охиригача юк ташиш ҳажми 300 миллион тоннага етади. 2023 йил бошидан буён бу кўрсаткич 246 миллион тоннани ташкил қилди. Тегишли вазирлик раҳбари Марат Қарабаев транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш борасида гапираркан ушбу рақамларни маълум қилди. Яқин келажакда яна 1 минг 300 километр темирйўл қурилади. Шу жумладан, «Дўстиқ– Мўйинти», «Бахти – Аягўз», «Дарбаза – Мақтаарал» ва Алмати айланма йўли бунёд этилади. Шу билан бирга мавжуд йўлларда ремонт ишлари ўтказилади, янги локомотив ва вагонлар харид қилинади, станция ва вокзал мажмуалари модернизацияланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.