Сайловларда кузатувчиларни аккредитациялаш бўйича янги меъёрлар 2023 йил январидан кучга киради. Жорий йилдаги президент сайловида эса жамоат ташкилотлари мавжуд қонунчилик асосида иш юритади. Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова таъкидлашича, интернет орқали тарғибот ишлари олиб боришнинг янги тартиби ҳам келаси йилдан бошлаб қўлланади. Электрон сайлов жараёнига келганда, Қозоғистонда мавжуд бўлган мобиль илова, интернет-тизимлар овоз бериш махфийлигини таъминлай оладиган даражада муҳофазаланмаган. Давлат органлари шу ва бошқа масалаларни ҳал этиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.