Машинасозлик, электр энергетикаси, қайта тикланувчи энергия манбалари ва янги технологиялар. Қозоғистон ва Германия ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятида. Мамлакат инновациявий лойиҳаларга эга юксак технологик компанияларни жалб этишдан манфаатдор. Германия бизнеси вакиллари ҳам инвестиция ҳажмини ошириш ниятида эканлигини таъкидламоқда.
Мейрам Пшембаев, Қозоғистон Республикаси Президентининг штатдан ташқари маслаҳатчиси, қозоғистон республикаси машинасозлар иттифоқи бошқаруви раиси:
- Музокаралар давомида уйғун нуқталар топиш мақсад қилинган. Қозоғистонга технологияларни олиб кириш, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қисмлар улушини ошириш, ишлаб чиқаришни Қозоғистонда ташкил этиш ниятидамиз. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, биздаги ишлаб чиқаришларни рақамлаштириш, роботлаштириш зарур. Бугунги учрашув қатнашчилари ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш имкониятига эга.
Вольфганг Кропп, Швеция-Германия компаниялар гуруҳи президенти:
- Биз учун бу Қозоғистондаги дастлабки лойиҳа. Мамлакатингида улкан имкониятлар мавжудлигини кўряпман. Биз қайта тикланувчи энергия соҳасидаги лойиҳаларга ихтисослашганмиз, Швециядаги йирик лойиҳаларнинг бири устида ишлаганмиз. Мамлакатингиз қуёш ва шамол станциялари ишлаши учун ҳам етарли шарт-шароитга эга. Энг муҳими: лойиҳалар учун Қозоғистоннинг улкан ҳудуди бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси