Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмманюэль Макрон куни-кеча Қозоғистон – Франция бизнес-форумида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари таъкидлашича, ўтган ярим йил мобайнида мамлакатга киритилган бевосита француз инвестициялари ҳажми 50 фоизга ортди, бу эса республикага ишонч юксаклигини кўрсатади. Ҳамкорликнинг янги уфқлари очиляпти. Энергетика сектори, уран экспортини кенгайтириш, ҳаётий муҳим хомашё материалларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишлари бўлиши мумкин.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳудудида қиймати 46
триллион долларга тенг тахминан 5 мингта разведка қилинмаган кон мавжуд бўлган Қозоғистон
бу бўшлиқни тўлдиришда ишончли ҳамкор бўла олади. Ҳозир биз Европа Иттифоқи
учун зарур 30 та ноёб ер материалларидан 16 тасини қазиб оламиз. Европа
бозорини фосфорга бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини қоплаяпмиз. Тегишли сармоя
киритилган тақдирда яна 9 турдаги хомашё олиш мумкин бўлган конларимиз бор. Француз
компанияларига мазкур ўзаро фойдали лойиҳаларни рўёбга чиқаришда ҳамкорлик таклиф
этамиз.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, агросаноат, "Астана" халқаро молиявий маркази майдончаси, ва албатта, транспорт-логистика соҳаси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкин. Президент Қозоғистон «Ўрта йўлак» - Транскаспий халқаро йўналишини ривожлантириш учун қўшимча куч сарфлаяпти. Ҳамкорлари билан уни модернизациялаш, йилига 10 миллион тонна юк жўнатиш қувватига эга бўлиш устида ишлаяпти. Бу йўналишдаги ҳамкорлик француз томони учун ҳам қизиқарли бўлиши мумкин. Эмманюэль Макрон ҳам айни фикрни таъкидлади.
Эмманюэль Макрон, Франция
Республикаси Президенти:
– Қозоғистон –
Европани Осиё билан боғловчи кўприк. Транспорт йўналишлари, аввало «Ўрта йўлак»
орқали ҳамкорликни ривожлантириш керак. Франция транспорт магистрали ривожига
ҳиссасини қўшишга тайёр.
Форум доирасида Қосим-Жўмарт
Тўқаев Франция бизнес тузилмалари раҳбарлари билан учрашди. Lactalis Group Бош директори
билан учрашган Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, мамлакатимиз қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга қаратилган инвестицияларни
қўллаб-қувватлайди. Бу компания 20 йилдан буён ҳамкорлик қилмоқда, ишлаб турган
завод ва сут фермаларини кўпайтириш ниятида. Boehringer Ingelheim France президенти
Кристиан Вайзен билан учрашув давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев QazBioPharm ва
француз компанияси ўртасидаги Қозоғистонда оқсимга қарши вакцина ишлаб чиқариш
бўйича шартноманинг муҳимлигини таъкидлади. Президент Semmaris Бош директори Стефана
Лаянини ҳам қабул қилди. У Алмати вилоятида агрохаб бунёд этиш лойиҳаси ҳақида
гапирди. Корхона 2025 йилда иш бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.