Европа Иттифоқи билан товар айланмаси 50 фоизга ортди

Европа Иттифоқи билан товар айланмаси 50 фоизга ортди

Тўрт ой ичида Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари билан товар айланмаси 50 фоизга ортган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Бахит Султанов Astana Finance Days-2022 анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, сўнгги 10 йил давомида Европа билан ўзаро савдо алоқалари камайиб борган. 2012-2021 йиллар орасида товар айланмаси 52,5 миллиард АҚШ долларидан 28,9 миллиард долларгача пасайган. Лекин сўнгги ойларда вазият ўзгарди.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси бош вазир  ўринбосари, молия вазири:

– Биз турли давлатлар қўйган санкциялар натижасини кўриб турибмиз. Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи давлатларига экспорт салоҳияти ортди. Аниқроқ айтганда, 418 турли товардан 425 тургача кенгайди. Яна 216 турдаги товар экспорт қилиняпти. Улар орасида соя дони, рух, металл буюмлар бор.

Бош вазир ўринбосари таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари Қозоғистонга сўнгги 10 йил ичида 270 миллиард евро атрофида инвестиция киритган.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси бош вазир  ўринбосари, молия вазири:

- Шу кунларда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган жами 4,6 миллиард долларга тенг 27 та лойиҳа устида иш кетяпти.  Қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган икки лойиҳа йил охиригача фойдаланишга топширилади. Мамлакатда давлат бошқарувини ўзгартириш, Янги Қозоғистон бунёд этишга қаратилган сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар давом этмоқда.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.