Қозоғистонда инвесторлар учун илмий харажатларга солиқ чегирмалари тақдим этилади. Ушбу миқдор сарфланган маблағнинг 150 фоизигача бўлади, дея маълум қилади Фан ва олий таълим вазирлиги. Аниқ механизм эса фан ва технологик сиёсат тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган. Мазкур ҳужжат сентябрь-октябрь ойларида эълон қилиниши кўзланган. Парламентда муҳокама қилинганидан сўнг, 2024 йилнинг биринчи чорагида қабул қилиниши кутиляпти. Айтиш жоиз, яқин уч йил ичида давлат Қозоғистон фанини молиялаштиришга 650 миллиард тенге ажратади, жумладан, фундаментал тадқиқотларни молиялаштиришга 9 миллиардга яқин маблағ сарфланади. Бу маблағ 11 та илмий-тадқиқот институти томонидан ўзлаштирилади. Қозоғистонда 2027-2028 йилларда фанни молиялаштириш миқдорини Ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизигача ошириш режалаштирилган. Таъкидлаймиз, жорий йилда бу кўрсаткич 0,25 фоизни кўрсатди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.