Қозоғистон ҳукумати инфляцияга қарши мажмуавий чора-тадбирларни тасдиқлади. Товар ва хизматлар нархи кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик учун амалга ошириладиган лойиҳа 2024 йилгача рўёбга чиқарилади ва икки йўналишдаги 70 та тадбирни ўз ичига олади. Республика Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ирғалиев маълум қилишича, улар қаторига нархлар ўсишини секинлатиш, инфляция суръатини кўзда тутилган йўлакда тутишга қаратилган ечимлар киритилган. Шу жумладан, жараёнларни рақамлаштириш, савдодаги устамаларни назорат қилиш, барқарорлаштириш жамғармалари фаолиятини таҳлил этиш кўзда тутилган. Топшириқлар бажарилишини Савдо ва интеграция вазирлиги қошидаги махсус штаб кузатиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси