Қозоғистон Евроосиё минтақасининг катта қисми учун рақамли хабга айланиши мумкин. Қозоғистон халқига Мактубида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай фикр билдирди. Мамлакат биринчи раҳбари фикрича, миллий компаниялар юртимиз айти-ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиши зарур. Бундан ташқари, қўшни республикаларга хизмат қила оладиган замонавий маълумотларни қайта ишлаш марказлари яратилиши зарур. Бу эса ахборот-телекоммуникация салоҳиятини кенгайтиради. Янги, рақамли даврда бугеосиёсий аҳамиятга эга бўлади, дейди Президент.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Квазидавлат секторининг рақамли маҳсулотларга эҳтиёжи имкон қадар маҳаллий компаниялар томонидан қондирилиши лозим. Босқичма-босқич маълумот узатиш линиялари кенгайтирилиши ва янгиланиши, улар халқаро йўлакларга уланиши зарур. Қозоғистон Евроосиё минтақасининг анча қисми учун марказий рақамли хабга айланиши керак. Кадрлар кучайтирилиши шарт. Мен бу борада Бош вазирдан ўз таклифларини тақдим этишни сўрайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси