Ўтган йили Қозоғистон ва Арманистон ўртасида
товар айланмаси 23 фоизга ортди. Ва бу рақам ўсишда давом этади. Бунинг учун
мамлакатларнинг катта имкониятлари бор. Транспорт логистикаси ва денгиз
йўлларидан фаол фойдаланиш янада юқори кўрсаткичларга эришиш имконини беради.
«Қазинформ» агентлигига берган эксклюзив интервьюсида Арманистон Президенти
Ваагн Хачатурян таъкидлашича, Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев билан
учрашувда бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ваагн Хачатурян, Арменистон Республикаси
Президенти:
- Масалан, логистика муаммоси — Ўрта йўлакни
Арманистон Республикаси, тўғрироғи, минтақамиз билан боғлаш масаласи ҳал
этилиши керак. Янги имкониятлар очилади: товарлар Грузия, Арманистон, Эрон,
Туркманистон, Қозоғистон, сўнгра Хитойга жўнатилиши мумкин. Ҳукумат вакилларига
тегишли топшириқлар берилди, ҳозир бу иш амалга ошириляпти.
Арманистон Президентининг таъкидлашича,
Қозоғистон билан ҳамкорликдаги асосий устуворликлардан бири: IT-соҳаси ва юксак
технологиялар. У дастлабки ютуқлар — суперкомпьютернинг ва маълумотлар
марказининг ишга тушганини туъкидлади. Арманистон мамлакатимизнинг таълим
соҳасидаги ютуқларига қизиқиш билдирди ва самарали амалиётлар, усулларни ўрганаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси