Кооперация ривожланиши учун 1 триллион тенге ажратилади

Кооперация ривожланиши учун 1 триллион тенге ажратилади

Қозоғистон Президенти раислигида ўтказилган кенгайтирилган ҳукумат йиғилишида жорий йилнинг дастлабки ижтимоий-иқтисодий якунлари чиқарилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, қатор долзарб муаммолар йиғилиб қолган. Шу жумладан, инфляция ўсиши долзарблигича қолмоқда.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бўлиб ўтган президент сайловлари фуқароларнинг давлат олиб бораётган йўналишни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди. Халқ аниқ ўзгаришларни кутяпти. Улар келажакда эмас, яқин кунларда юз бериши лозим. Биз халқ ишончини оқлашимиз зарур. Сайловолди дастурини рўёбга чиқариш режаси ишлаб чиқилди. Унда кўрсатилган барча тадбирлар тўла ва ўз вақтида амалга оширилиши зарур. Ҳар бир вазир ва ҳоким фаолияти статистик ҳисобот ва маърузалар эмас, аниқ натижаларга кўра ҳисобланади.

Ҳукумат ва вилоят ҳокмилари улкан ишни амалга ошириши зарур. Давлат раҳбари қатор топшириқлар берди. Уй-жой-коммунал хўжалик муаммоларини ҳал қилиш, аҳоли даромадини ошириш, қайта ишлаш саноатини, агросаноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш зарур. Озиқ-овқат хавфсизлиги – мамлакат тараққиётининг асосий шартларидан бири, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Шунингдек, Президент келгуси йилдан мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалик кооперациясини ривожлантириш лойиҳаси ишга тушади. Бунинг учун 1 триллион тенге ажратилган. Лойиҳа 1 миллиондан кўпроқ қишлоқликларни ўз ичига олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси