Ақмўла вилоятида Миллий қурултойнинг IV йиғилиши ўтказиляпти

Ақмўла вилоятида Миллий қурултойнинг IV йиғилиши ўтказиляпти

Миллий қурултойнинг тўртинчи йиғилиши бошланди. Биринчи кунда 120 тадан зиёд таклиф қиритилди. Улар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, маданий меросни сақлаб қолиш, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект ва давлат тилидаги контентни ривожлантириш, ёш авлод тарбияси каби масалаларни ўз ичига олган. Таклифларнинг ҳаммаси синчиклаб кўриб чиқилади ва ўрганилади. Кўп қисми ҳаётга татбиқ этилади. Шу жумладан, артефактлар депозитарийси ташкил этиш масаласи кўтарилди. Алькей Марғулан номли Археология институти базасида ташкил этиладиган бу ташкилот барча топилмаларни ягона рақамлаштирилган базага киритиш имконини беради. Айни вақтда, ундан музей сифатида фойдаланилади. Унда Қозоғистон археологларининг сўнгги 10 йилда топган артефактлари жамланади.


Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:


- Астанада 10 гектар ер очилган, унда миллий депозитарий жойлашади. Бу жуда долзарб масала. У ҳақда кўпдан буён гапириб келинганди. Ҳозир 600 мингтадан зиёд артефакт бор, ҳаммаси ҳам талабга мос шароитда сақланаётгани йўқ. Энди улар инвентаризацияланади, рақамлаштирилади ва битта базада жамланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси