2025 йилдан Қозоғистонда юрак-қон томир касалликларини даволшга мўлжалланган
замонавий препаратлар ишлаб чиқариш
йўлга қўйилади. Маҳаллий ва финн фармкомпаниялари шундай
қўшма лойиҳани рўёбга чиқараяпти. Астанада бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий
ҳамкорлик бўйича Қозоғистон – Финляндия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида маълум қилинишича, бундан ташқари
томонлар Қозоғистонда канализация-тозалаш иншоотлари учун замонавий
технологиялар асосида ускуналар ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олинди. Финляндия Ташқи
савдо ва тараққиёт вазири Вилле Тавио раҳбарлигидаги делегация бошқа соҳаларда
ҳам биргаликда ишлаш ниятини билдирди. Улар таъкидлашича, республикада бунинг
учун салоҳият етарли. Таъкидлаш лозимки, 2023 йилда ўзаро товар айланмаси 208 миллион
долларга етди. Қозоғистон
итисодига Финляндиядан жалб қилинган инвестиция ҳажми ўтган йили 409 миллион долларни ташкил қилди.
Вилле
Тавио, Финляндия ташқи савдо ва тараққиёт
вазири:
- Биринчи марта Қозоғистонга келдим, делегацияга раҳбарлик қилаётганимдан мамнунман. Унга турли соҳаларда ишлаш тажрибасига эга компаниялар вакиллари киритилган. Тадбиркорлар Қозоғистон билан тоғ-кон саноати, ўрмон хўжалиги, энергетика ва экологик тоза технологиялар соҳаларида
ҳамкорлик қилиши мумкин. Биз Финляндия ва Қозоғистон бизнес
соҳасида тиғиз муносабатлар ўрнатишини истаймиз. Ҳукуматимиз Марказий Осиё
бозорига катта эътибор беряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.