Қосим-Жўмарт Тўқаевга Gitex Ai Central Asia & Caucasusда СИ ечимлари намойиш қилинди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга Gitex Ai Central Asia & Caucasusда СИ ечимлари намойиш қилинди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев GITEX AI Central Asia энд Caucasus халқаро технология кўргазмасига борди. Унда Президент Al-Farabium суперкомпьютери имкониятлари билан танишди. Ускуна базасида ўнлаб лойиҳалар мишлаяпти. Шулардан бири – Қазақтелеком контакт-марказининг СИ-ёрдамчиси. У мижозларнинг мурожаатларини қабул қилади, товламачиларни аниқлайди, ахборотни антифрод-марказга юборади, фуқароларни муҳофаза этади. Президентни банк тизими билан боғлиқ лойиҳалар билан таништиришди. Шу жумладан, рақамли активлар экотизими, криптохаб инфратузилмасини ривожлантириш, Қозоғистон жамғарма биржаси асосида токенлар чиқариш ҳақида айтилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга транспорт ва логистика соҳасидаги лойиҳалар: божхона назорати жараёнларини такомиллаштирувчи KEDEN ахборот тизими, логистика хизматлари ягона дарчаси бўлган SmartCargo тақдим этилди. Давлат раҳбари айни вақтда Алмати шаҳри IT-экотизими, таълим, хавфсизлик, шаҳарни бошқаришда жорий этилаётган рақамли ечимлар билан танишди. Президентга Марказий Осиёдаги дастлабки болалар илмий музейи намойиш этилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси