Қозоғистон Ҳукумати Қозоғистон – Корея шартномаларини рўёбга чиқаришга тайёр. Бош вазирнинг Корея Республикаси Президенти билан учрашувидан сўнг шундай баёнот берилди. Қозоғистон Бош вазири таъкидлашича, мамлакат энергетика, ноёб-ер металларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, инфратузилмалар, автомобиль ва унинг компонентларини ишлаб чиқариш, сув захираларидан самарали фойдаланиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларга муҳтож. Янги шартномалар йирик корпорациялар ишлаб чиқариши локаллашишига олиб келади. Қозоғистон Жанубий Корея технологиялари асосида электромобиллар учун аккумуляторлар, лифт ускуналари ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпти. Ўтган йили Қозоғистонга келган корейс туристлар сони икки марта ортиши боис икки давлат ўртасида йўловчилар учун авиақатнов йўналишларини кенгайтириш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.