Қозоғистоннинг 14 минтақасида Ягона миллий тест синовлари бошланди. У 5 июлга қадар давом этади. Тошқинлар юз берган қолган бешта вилоятда синовлар 25 майдан 12 июлгача ўтказилади. Жорий йилда синовда иштирок этувчилар сони деярли 20 минг кишига ошган. Жами бўлиб, 181 минг нафар абитуриент ЯМТ да қатнашиш истагини билдирган. 75 фоиз одам имтиҳон топширишда қозоқ тилини, чорак қисми эса рус тилини танлаган. Инглиз тилида 200 тадан кўпроқ киши топширади. Жорий йилда абитуриентларга мумкин бўлган бешта имтиҳондан иккита асосий синовда энг яхши натижа билан грант танловида иштирок этиш имконияти берилади. ЯМТ шакли илгаригидай – электрон кўринишда, битирувчилар 5 та фан бўйича 120 та саволга жавоб топиши лозим. Натижадан қониқмаган тақдирда, иштирокчилар дарҳол апелляцияга бериши мумкин. Бундан ташқари, шаффофлик ва ҳалолликни таъминлаш учун ақлли назорат тизими жорий этилган.
Бўлатбек Абдрасилов, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги қошидаги Миллий тест маркази директори:
- Ҳозири
вақтда кўплаб замонавий технологиялар мавжуд. Жорий йилда ЯМТга сунъий интеллектга асосланган назорат дастурини қўшиш
режа қилинган. Синов ўтказишда
яна бир синалган назорат усули бор. Ҳозирда инфратузилмани, тест тизимини мониторинг қиладиган ва ҳар хил
шубҳали вазиятларга нуқта қўя оладиган махсус дастурлар уланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.