Қозоғистонда ер
ости бойликларини рақамлаштириш, уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш
ишлари фаоллашади. Сенат Давлат раҳбари топшириғига кўра тайёрланган «Ер ости
бойликлари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисида» кодексни икки ўқишда
маъқуллади. Депутатлар таъкидлашича, қонунга кўра қатор янги қоидалар жорий
этилади. Электрон аукционлар ўтказилади, қатнашчилар масъулияти оширилади,
стратегик инвесторлар учун қаттиқ фойдали қазилмалар разведкаси ва қазиб
олинишида аукционларсиз шартнома тузиш имконияти яратилади. Қазилма бойликлар
билан ишлашда 70 фоиз хизматлар локаллашиши зарур. Хомашёни қайта ишлашга
мўлжалланган лойиҳаларга енгилликлар берилиши, қоидабузарликлар учун масъулият
ошиши кўзда тутилган. Ер ости бойликларидан фойдаланиш рақамли майдончаси энг
муҳим элементга айланади. У соҳанинг асосий инфратузилмасига айланади, ер ости
бойликлари билан ишлаш жараёнларини автоматлаштиради, геологик маълумотларни
давлат бошқаруви тизими билан уйғунлаштиради. Майдонча оператори этиб Миллий
геология хизмати тайинланади.
Сағиндиқ Луқпанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Миллий геология
хизмати геологик ахборотни бошқариш оператори мақомини олади. Миллий оператор
давлат ер захиралари ҳолатини ўрганиш, турли тузилмалар бир хил ишни бажаришини
бартараф қилиш каби вазифаларни бажаради. Давлат вазифаларига бир хилда ёндашув
амалга оширилишини таъминлайди. Геология қўмитасига тегишли мазкур ташкилотнинг
хусусийлаштирилиши тақиқланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

