Қозоғистон шарқида ката темирйўл лойиҳаси ниҳоясига етди

Қозоғистон шарқида ката темирйўл лойиҳаси ниҳоясига етди

Қозоғистон шарқида Хитой чегарасидаги «Майқапчағай» ўтказиш пунктига олиб чиқадиган йўл кенгайтирилди. Кенг кўламли реконструкция ишлари Президент топшириғига кўра олиб борилди. Икки чизиқли йўл олти чизиқли бўлди, бу эса мамлакатимиз ва Хитой орасида транспорт қатновини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, «Қалбатау — Майқапчағай» трассаси Қозоғистон, Россия ва Хитойни ўзаро боғловчи халқаро йўлнинг асосий ҳалқаси ҳисобланади. Республикадаги 415 километрли ушбу йирик лойиҳани рўёбга чиқаришда салкам икки минг нафар мутахассис иштирок этди. Муҳандислар сифат даражасини мунтазам текшириб борди. Ҳозир йўл автомобиллар ва юкларни қабул қилишга тайёр.

Даулет Серикбаев, «Қозавтойўл» миллий компанияси вилоят филиали бош мутахассиси:

- Ҳозир барча реконструкция ишлари яунланди, ободонлаштириш ишлари бошланди. Бунинг учун 2,5 миллиард тенге ажратилган. Ноябрь охиригача барча ишлар якунланади.

Мақсутбек Салимғўжинов, лойиҳа раҳбари:

- Олти чизиқли транзит ўтиш жойи қурилиши оқибатида «Майқапчағай»нинг Қозоғистон томонида ўтказиш қуввати ошди. Навбатлар камайди. Биз икки давлат ўртасида логистика алоқалари ривожланишига ҳисса қўшяпмиз, деб ўйлайман. 

Одинда ўтказиш пунктига оиб кирадиган йўлларни модернизациялаш ишлари турибди. Олти чизиқли йўл бевосита чегара терминалига олиб чиқади. Унда фуралар учун кенг тўхташ жойи бор. Электрон навбат йўлга қўйилади. Транспорт йўлаги Қозоғистон транзит салоҳияти ривожига янги туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси